Get Mystery Box with random crypto!

#Эслатинг Ғафлатда қолманг! Фазилатли Зулҳижжа ойи арафасида | N1 ARAB TILIDA YOZISH VA O'QISH

#Эслатинг
Ғафлатда қолманг!

Фазилатли Зулҳижжа ойи арафасида турибмиз.

Бу ойнинг фазилати ҳақида
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан кўра Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга тенг. Ундаги ҳар бир кечада туриш Қадр кечасида туришга баробар», дедилар» (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Эслатиб ўтамиз, эртага пайшанба.
Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан бирини тирилтириш имкониятига эгасиз!
Далил: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг! Зеро, сизнинг эслатишингиз туфайли кўплаб инсонлар рўза тутади! Шу сабабли сизга ҳам савоб ёзилсин, иншоаллоҳ!

Аллоҳ тоало бу муборак ойда барчамизга ҳиммат бериб, барча хайрли амалларда мусобақалашиш насиб этсин.

Бу ойнинг фазилатларидан бебаҳра қолмайлик!!

Саҳарлик ва ифторлик вақтлари:
30.06.2022 (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 03:09
Ифторлик бошланиши: 20:03

Ният:
"Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини адо этмоқликни" (қазо бўлган фарз рўзалар ниятини, тонг отмасдан аввал қилиб олиш керак).