Get Mystery Box with random crypto!

#ОАВда_биз “Топ-100” олийгоҳга грантга кирган ўғил-қизларга | 🇺🇿AQShDA TA'LIM🇺🇲 | Dunyo boʻylab GRANTLAR

#ОАВда_биз

“Топ-100” олийгоҳга грантга кирган ўғил-қизларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилиши маълум қилинди.

"Дунёнинг “Топ-100” талик олийгоҳига грантга кираётган ўғил-қизларимиз сони тобора кўпаймоқда. Мамлакатимизнинг “Олтин фонди” бўлган ушбу иқтидорли ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз зарур. Энди уларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади. “Топ-500” олийгоҳ грантини олган фарзандларимизга авиачипта ва ётоқхона харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 миллион доллар ажратилади", – деди Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 27 июнь куни Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашувда.

Батафсил

@AQSHDA_TALIM