Get Mystery Box with random crypto!

Олти ҳолат борки, улар билан бахтсизлик жам бўлмайди: 1) Она | شفاء القلوب

Олти ҳолат борки, улар билан бахтсизлик жам бўлмайди:

1) Онага яхшилик қилиш билан бадбахтлик жам бўлмайди:

وَبَرَّۢا بِوَٰلِدَتِي وَلَمۡ يَجۡعَلۡنِي جَبَّارٗا شَقِيّٗا

«Шунингдек, (Аллоҳ) мени онамга меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилмади», (Марям: 32).

2) Дуо билан бадбахтлик жам бўлмайди:

وَلَمۡ أَكُنۢ بِدُعَآئِكَ رَبِّ شَقِيّٗا

«Парвардигорим, мен сенга дуо қилиб (ҳеч қачон) ноумид-бадбахт бўлган эмасман», (Марям: 4).

3) Қуръон билан бадбахтлик жам бўлмайди:

مَآ أَنزَلۡنَا عَلَيۡكَ ٱلۡقُرۡءَانَ لِتَشۡقَىٰٓ

«(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сизга бу Қуръонни жафо чекишингиз учун нозил қилмадик», (Тоҳа: 2).

4) Ҳидоятга эргашиш билан бадбахтлик жам бўлмайди:

فَمَنِ ٱتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشۡقَىٰ

«Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас», (Тоҳа: 123).

5) Аллоҳдан қўрқиш билан бадбахтлик жам бўлмайди:

سَيَذَّكَّرُ مَن يَخۡشَىٰ
وَيَتَجَنَّبُهَا ٱلۡأَشۡقَى

«(Аллоҳдан) қўрқадиган киши панд-насиҳат олажак. Бадбахт кимса эса ўзини у (насиҳат)дан четга олур», (Аъла: 10,11).

6) Тақво билан бадбахтлик жам бўлмайди:

فَأَنذَرْتُكُمْ نَارًا تَلَظَّى، لَا يَصْلَاهَا إِلاَّ الْأَشْقَى، الَّذِي كَذَّبَ وَتَوَلَّى، وَسَيُجَنَّبُهَا الْأَتْقَى

«Бас, (эй инсонлар), Мен сизларни ловуллаб ёниб турган оловдан — дўзахдан огоҳлантирдим. Унга фақат бадбахт кимсагина кирур! (Ҳақни) ёлғон деган ва (иймон-эътиқоддан) юз ўгирган (бадбахт кимсагина кирур!) Тақводор зот у (дўзах)дан йироқ қилинур», (Лайл: 14-17).

***
Эй Аллоҳ, бизларни раҳматингдан ноумид бўлган бадбахт кимсалардан қилиб қўймагин!

@axyorlar