Get Mystery Box with random crypto!

Aфсонавий жанг санъати устаси Брюс Ли ҳаёт қонуниятларига оид | Qiziqarli videolar💣🖒

Aфсонавий жанг санъати устаси Брюс Ли ҳаёт қонуниятларига оид хитойликларнинг битта эртагини айтган.

Бир қассоб бўлган экан, унинг пичоғи йилдан йилга янада ўткирлашиб борар экан. Қассобдан пичоқни бу ҳолатда қандай ушлаб туришини сўрашганда, у жавоб берди: "Мен суякнинг чизиғига амал қиламан. Мен уни кесишга, синдиришга ёки ҳатто қандайдир тарзда қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилмайман. Бу фақат пичоқни хароб қилади". Ҳаётда ҳам тўсиқларни ёқалаб юриш керак. Aгар уларни кесиб ўтишга ҳаракат қилинса, бу фақатгина зарар келтиради.