Get Mystery Box with random crypto!

ЖИГАРЛАРИМ АСРА ХУДОЙИМ Ёлғизлансин майли юрагим, Бўлмасинла | Apteka.uz | Тиббиёт

ЖИГАРЛАРИМ АСРА ХУДОЙИМ

Ёлғизлансин майли юрагим,
Бўлмасинлар майли тиргагим,
Тўхтамайди ушбу тилагим,
Жигарларим асра Худойим.

Унутилмас қувноқ ёшлигим,
Бирга ўсган эски бешигим,
Очмасинлар майли эшигим,
Жигарларим асра Худойим.

Ҳар замонда бўлиб юрсин жам,
Кўринмасин кўзларида нам,
Майли менга не бўлганда ҳам,
Жигарларим асра Худойим.

Орзулари учқур от бўлсин,
Кўнгиллари доим шод бўлсин,
Узоқлашсин, майли ёт бўлсин,
Жигарларим асра Худойим.

Майли мендан кўнгли тўлмасин,
Майли суянч тоғим бўлмасин,
Ўтинаман,фақат ўлмасин,
Жигарларим асра Худойим.

Мактуба ШАЙДО

Яқинларга ҳам улашинг

@AptekaTV