Get Mystery Box with random crypto!

Қўшнижонлар омон бўлсин Хуш калом бор арази йўқ, Кўнгли тоза  | Apteka.uz | Тиббиёт

Қўшнижонлар омон бўлсин

Хуш калом бор арази йўқ,
Кўнгли тоза ғарази йўқ,
Дилга озор арази йўқ,
Қўшнижонлар омон бўлсин.!

Мендан катта ё тенгқур,
Таралади юздан нур,
Оқибатин ана кўр,
Қўшнижонлар омон бўлсин.!

Катта олмас ҳеч ўзини,
Эритар дил музини,
Бирга тотар нон тузини,
Қўшнижонлар омон бўлсин.!

Кўнглинг айяб ўраган,
Тўй сабзисин тўрғаган,
Хол аҳволинг сўраган,
Қўшнижонлар омон бўлсин.!

Қўллайин деб юзин бурган,
Ўтгайсан минг довон бўлсин,
Кун оралаб йўқлаб турган,
Қўшнижонлар омон бўлсин!


 Баҳтиёр Хасанов

@AptekaTV