МЕНИНГ ОПА СИНГИЛЛАРИМ Келинг босиб остонамни! Шам ёритиб ғам хонамни! Соғинтирманг сиз онамни! Менинг опа-сингилларим! Пойингизга борим тушай! Келдингиз деб ҳар ён шошай! Соғинганман дийдорингиз! Менинг опа-сингилларим! Завқ олади сиздан болам! Нурга тўлар бу кошонам! Қироличам менинг онам! Менинг опа-сингилларим! Ҳовлимиз ҳўп ёришибди! Жиянларим келишибди! Дийдор ширин билишибди! Менинг опа-сингилларим! Рози бўлсин Аллоҳ сиздан! Дийдор устун олтин зардан! Қувонтириб мени чиндан Келинг опа-сингилларим! @AptekaTV 14.7K views17:03