АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...
2. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан қолмаймиз...
3. Яхши кўрган яқинларимизни, касал биродарларимизни кўргани боришга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга вақт топамиз...
4. Оиласи ночорроқ синглимизга ёрдам бермаймиз, лекин - халқни кўзига ош қилиб зиёфат берамиз...
5. Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар дойим тайёрмиз...
6. Аёлимиздан ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар айтамиз...
@APTEKA_TV каналига обуна бўлинг !