Get Mystery Box with random crypto!

Йиғилиб турайлик қариндошларим! Ҳаётни домига ютулмасидан, Ди | APTEKA TV ТАШРИФНОМАСИ

Йиғилиб турайлик қариндошларим!

Ҳаётни домига ютулмасидан,
Дийдорга ой, йиллаб кутилмасидан,
Оқибат баҳридан ўтилмасидан,
Йиғилиб турайлик қариндошларим!

Бир ойда бўлса ҳам топиб бир имкон,
Умрни бир кунин айлабон инъом,
Аҳир ғаниматмиз инсонга инсон,
Йиғилиб турайлик қариндошларим!

Ака-укаларда бўлсин оқибат,
Опа-сингил билинг бу он ғанимат,
Бир куни ҳаммамиз қиламиз риҳлат,
Йиғилиб турайлик қариндошларим!

«Иш» дейсиз иш асло тугаб қолмайди,
Жигарни унутиб, кечиб бўлмайди,
Инсон меҳр билан кучли яшайди,
Йиғилиб турайлик қариндошларим!

Дийдордан азизроқ неъмат бормикан?
Ота уйдай ғўзал ҳилват бормикан?
Йўқолманг, шунчалар кўнглиз тормикан?
Йиғилиб турайлик қариндошларим!

Ота уй кутяпти, очиқ дастурхон,
Оналар пиширган энг ширин таом,
Келинг меҳрингиздан қилинг бир эҳсон!
Йиғилиб турайлик қариндошларим!

Бир кун ҳаммамизни ютмасдан қабр.
Йиғилиб турайлик қариндошларим!

Дори топувчи бот @DoritopRoBot

@APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !