Get Mystery Box with random crypto!

АСАЛ ҚИЗИМ Жоним олар ширин сўзи, Кулиб боқса қора кўзи, Дунё | APTEKA TV ТАШРИФНОМАСИ

АСАЛ ҚИЗИМ

Жоним олар ширин сўзи,
Кулиб боқса қора кўзи,
Дунёимга шодлик ўзи,
Беғуборим, асал қизим!

Баҳор каби сабо мисол,
Хар нафасим, хаво мисол,
Севгимизнинг бахти тимсол,
Беғуборим асал қизим!

Ҳаммадан ҳам гўзалимсан,
Битсам достон ғазалимсан,
Сен ўзимнинг асалимсан,
Беғуборим асал қизим!

Бахтларинга бахтни қўшиб,
Шодликлардан юргин жўшиб,
Юргин тўқсон юздан ошиб,
Беғуборим асал қизим!

Чиройлисан Барчинойдай,
Порлаб тургин тўлин ойдай,
Тўлиб тошгин жўшқин сойдай,
Беғуборим асал қизим!

Доим шодон ахтли бўлиб,
Бахтлилардан бахтли бўлиб,
Ўниб ўсиб тахтли бўлгин,
Беғуборим асал қизим!

Солиҳабегим
(Дилафруз Шахирхоний)


@APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !