Get Mystery Box with random crypto!

​ Шифокорлар огоҳлантиради: Янги йил оқшомида баъзи маҳсулотла | APTEKA TV ТАШРИФНОМАСИ

Шифокорлар огоҳлантиради: Янги йил оқшомида баъзи маҳсулотлар тановулини чекланг!

Диетологлар хулосасига кўра:

1. Энг зарарли таомлар рўйхатида туз, сирка, шакар қўшилган маринадлар етакчилик қилади. Улар бошқа маҳсулотлар билан бирга истеъмол қилинганда, организмни заҳарлаб, ҳазм жараёнини бузади

2. Газланган ичимликлар туради. Улар ошқозон, ошқозон ости бези ва юрак-қон томир тизими учун хавфли. Газланган сувни асло ёғли овқатлар билан бирга истеъмол қилманг. Худди шундай, оч қоринга ҳам ичиш зарарли.

3.Майонез қўшилган салатлар. Масалан, “оливье”нинг бир кишилик ўртача порцияси 170-180 миллиграмм холестеринни ўз ичига олади.

100 грамм миқдордаги ушбу салат таркибида 200 ккал калория мавжуд. Бундай маҳсулотлар тайёрлашда майонез ўрнига сметана ишлатиш мақсадга мувофиқ.

4. Tортлар ва пишириқлар жой олган. Одатда, улар овқатдан сўнг, ҳазми таом сифатида дастурхонга тортиқ этилади. Бу — катта хато.

Чунки қандолат креми ёғ ва холестерин билан тўйинган. Улар ошқозонга оғирлик қилиши баробарида, қонни қуюқлаштириш хусусиятига эга. Бу юрак-қон томир тизими касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Шу боис, бундай торт ва пишириқларни оз миқдорда ва лимонли чой билан истеъмол қилган маъқул. Бу меъда шираси ишлаб чиқарилишини рағбатлантириб, ҳазм жараёнини осонлаштиради.

Барча яқинларга юбориб қўямиз

@APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !