Get Mystery Box with random crypto!

Омикрон. Коронавируснинг янги штамми эмланганлар орасида тарқа | APTEKA TV ТАШРИФНОМАСИ

Омикрон. Коронавируснинг янги штамми эмланганлар орасида тарқалиши мумкин

Коронавируснинг янги варианти эмланган одамлар орасида тарқалиши мумкин. Бу ҳақда Британия Бош вазири Борис Жонсон таъкидлади. Унинг фикрича, кучли мутация “вақт ўтиши билан” мавжуд вакциналардан ҳимоя даражасини пасайтириши мумкин. Бош вазир мамлакатда чекловларни кучайтирди: барча ташриф буюрувчилар тестлардан ўтиши ва натижалар олинмагунча карантинда бўлиши керак.

“Олимларимиз бу ҳақда тобора кўпроқ маълумотга эга бўлмоқдалар, аммо омикрон жуда тез тарқалмоқда ва вакцинанинг икки дозасини олган одамлар орасида юқадиганга ўхшайди”, дейди жаноб Жонсон матбуот анжуманида. Унинг сўзлари Буюк Британия ҳукумати сайтида келтирилган. Унинг таъкидлашича, омикронга қарши вакциналар қанчалик самарали эканлиги ҳозирча номаълум, аммо “улар ҳеч бўлмаганда қандайдир ҳимоя беради, деб ишониш учун яхши асослар бор”.

Манба: qalampir.uz

@APTEKA_TV каналига аъзо булинг !