Get Mystery Box with random crypto!

Асал жароҳатларни даволайди Асал ҳаводан намликни тортиб о | APTEKA TV ТАШРИФНОМАСИ

Асал жароҳатларни даволайди

Асал ҳаводан намликни тортиб олиш қобилиятига эгалиги туфайли соғайиш жараёнини осонлаштиради ва чандиқ ҳосил бўлишининг олдини олади. Бунга сабаб, асал соғайган жароҳат устида янги тери қопламини пайдо қиладиган эпителиал ҳужайраларнинг ўсишини тезлаштиради. Шу йўсинда, ҳатто катта жароҳатларда ҳам асал тўқима кўчириб ўтказиш заруриятига ҳожат қолдирмайди.

Асал соғайиш жараёнида иштирок этадиган тўқиманинг қайта ўсишини тезлаштиради. У янги қон капиллярларининг шакллани-шини ва теридаги чуқурроқ қатламнинг бириктирувчи тўқималари ўрнини эгаллайдиган фибробластларнинг ўсишини тезлаштиради ҳамда тузалишга куч берадиган коллаген толаларини ишлаб чиқаради.

Асал яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлиб, жароҳат атрофидаги шишни камайтиради. Бу қон айланишини яхшилайди ва шу тарзда соғайиш жараёнини тезлатади. У оғриқни ҳам камайтиради.

Асал жароҳатдаги тўқималарга ёпишиб қолмайди, демак, жароҳатдаги боғлам ўзгартирилганда эндигина пайдо бўлган тўқима юлиб олинмайди ва оғриқ бўлмайди.

Нур билан қилинган муолажа натижасида беморларда пайдо бўладиган жароҳат ёки чандиқ устидан асални боғлаш жуда яхши фойдаберади.

Юқорида қайд этилганидек, асалнинг антимикробик хусусияти туфайли у яраларга инфекция тушишининг олдини олувчи ҳимоя тўсиғини ҳосил қилади. Шунингдек, у жароҳатлардан инфекцияларни тез тозалайди. Асал бактериянинг антибиотикка чидамли турларига ҳам самарали таъсир кўрсатади. Антисептик моддалар ва антибиотикларга аксинча жароҳат тўқималарига қулай таъсир кўрсатади ва соғайиш жараёнини ёмонлаштирмайди.

Бу маълумотлардан асалнинг кўплаб «соғайтирувчанлик» хусусиятларига эга эканлиги кўриниб турибди. Бу шубҳасиз, Қудратда Танҳо Аллоҳ ваҳий қилган Қуръоннинг мўъжизаларидан биридир.

«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.

@APTEKA_TV каналига аъзо булинг !