Get Mystery Box with random crypto!

​​Ошқозон оғриғи учун энг яхши воситалар 1. Маалокс Суспензия | APTEKA TV ТАШРИФНОМАСИ

​​Ошқозон оғриғи учун энг яхши воситалар

1. Маалокс
Суспензия ва чайналадиган таблеткаларда кўринишида мавжуд. Антацид ва ўраб олувчи таъсирга эга, қориннинг юқори қисмида оғриқни йўқ қилади. Жиғилдон қайнаши, ошқозон оғриғи, қорин бўшлиғидаги оғирликда ёрдам беради.

15 ёшгача бўлган болаларга рухсат берилмайди. Овқатдан кейин кунига 4 мартадан кўп бўлмаган ҳолда истемол қилинг.

2. Но-шпа
Фаол модда - дротаверин, ичак деворидаги силлиқ мушакларга антиспазмодик таъсир кўрсатади, қон томирларини кенгайтиради, ичакларга қон оқимини оширади, томирлардаги умумий босимни пасайтиради.

6 ёшгача бўлган болаларга рухсат берилмайди. Препаратни шифокор назоратисиз кетма-кет 2 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

3. Папаверин
Антиспазмодик, свеча ва инъэкция эритмаси шаклида мавжуд. Таркибдаги папаверин гидрохлорид фаол моддаси ички органларнинг, шу жумладан ошқозон-ичак трактининг силлиқ мушакларини бўшаштиради. Препарат тез сўрилади, спазмни пасайтиради ва қон оқимини оширади. Қорин бўшлиғи органларининг мушакларининг спазмини йўқотиш, буйрак коликаси ва холециститда оғриқни йўқотиш учун буюрилади.

6 ойгача бўлган чақалоқлар учун мумкин эмас.

@APTEKA_TV  каналига обуна бўлинг !