Get Mystery Box with random crypto!

Тана ҳарорати 38.5 даражадан ошмагунча болага иситма туширувчи | APTEKA TV ТАШРИФНОМАСИ

Тана ҳарорати 38.5 даражадан ошмагунча болага иситма туширувчи дорилар бериш керак эмас

Кўпчилик ота-оналар болада иситма чиқишини хавфли деб ўйлайди. Шу сабабли уларнинг 80-90 фоизи фарзандида тана ҳарорати кўтарилса, антибиотик ва бошқа дорилар билан даволашга уринади. Бу нотўғри.

1 ёшгача бўлган болаларда тана ҳарорати 38-38.2, 1 ёшдан ошган болаларда эса 38.5С даражагача кўтарилмагунича ҳеч қандай иситма туширувчи дори воситалари бериш тавсия этилмайди.

Унинг ўрнига тез-тез илиқ сув ёки бошқа суюқликлар бериш лозим. Боиси иситма пайти организмдан катта миқдорда тер ажралиб, тана суюқлик йўқотади. Шунинг учун болага меъёрида суюқлик бериш мақсадга мувофиқ.

Агар болада бошқа жиддий сурункали касалликлар бўлса, иситма 38.5С даражадан кўтарилганда унга иссиқни туширувчи дори воситаси – парацетамол ёки ибупрофен бериш тавсия этилади. Агар шу вақт ичида боланинг аҳволида ўзгариш бўлмаса, оилавий шифокорга мурожаат қилиш лозим.

@APTEKA_TV kanaliga obuna bo'ling !!!