Get Mystery Box with random crypto!

Узоқ вақт қуёшда юришнинг терига таъсири Қуёшнинг ультрабин | Dorixona Apteka | Dorilar 💊

Узоқ вақт қуёшда юришнинг терига таъсири

Қуёшнинг ультрабинафша нурлари тери ёки танадаги ҳар қандай модда билан ўзаро таъсирга киришганда, аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин.

Оқибатда кўкракнинг юқори қисми, бўйин, қўл соҳаларида пуфакча, қавариқ, қизил доғ, куйиш кўринишидаги турли тошмалар юзага келади.

Бу фотодерматоз деб аталиб, унинг белгилари муолажалардан сўнг йўқолиб кетади. Аммо умр бўйи таъқиб қилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Хўш, бундай вазиятда нима қилиш керак?

соат 10:00 дан 15:00 гача соя-салқин жойларда бўлиш;

имкон қадар ёпиқроқ кийиниш;

сезувчан тери учун мўлжалланган қуёш нурига қарши кремлардан фойдаланиш;

дори воситаларини шифокор билан маслаҳатлашиб қабул қилиш тавсия этилади.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова

Яқинларга Ҳам Улашинг


@Apteka_Dorixona_Dorilar -обуна бўлинг !