Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ ТАРОВЕҲ ТАРОВАТИ!!! Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуда | Dorixona Apteka | Dorilar 💊

​​​​ ТАРОВЕҲ ТАРОВАТИ!!!

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан таровеҳ намозининг фазилати ҳақида сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай жавоб бердилар: “Ким таровеҳ намозини

1-кеча ўқиса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини мағфират қилади.

Агар 2-кеча ҳам адо этса, Аллоҳ таоло ҳам унинг, илло мусулмон бўлсалар ота-онасининг ҳам гуноҳларини кечади.

3-кечада ҳам ўқиса, фаришталар Аршда “Ҳақиқатан Пок ва Буюк бўлган Аллоҳ олдинги гуноҳларингни афв этсин”, деб дуо қилади.

Агар 4-кечада ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло унга Таврот, Инжил, Забур, Қуръонни ўқиган кишининг савобига тенг мукофот беради.

5-кечада ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло уни Маккадаги Масжидул Харом, Мадинадаги Масжидул Набавий ва Қуддусдаги Масжидул Ақсода намоз ўқиганлик баробарида ажр билан мукофотлайди.

6-кечадагисига эса Аллоҳ таоло Байтул Маъмурда (Каъбанинг тепасида, самода нурдан яратилган кўринмас жой, у ерда фаришталар доимий тавоф қилишади) тавоф қилганга тенг савоб беради. Байтул Маъмурнинг ҳар бир тоши ва ҳатто лойи Аллоҳ таолодан ушбу инсоннинг гуноҳларини мағфират қилишини сўрайди.

Агар 7-кечада ҳам ўқиса, у Фиръавн ва Ҳомонга қарши курашган Мусо алайҳиссалом ва унинг тарафдорлари даражасига етади.

8-кеча учун қодир Аллоҳ унга Иброҳим алайҳиссалом даражасини беради.

9-кеча адо қилса, Аллоҳ таолонинг яқин банда бўлган инсонларнинг ибодати билан тенглаштирилади.

10-кечадагисига эса Аллоҳ таоло ризқига баракот беради.

11-кечада ҳам таровеҳ намозини ўқиган киши бу дунёни бола она қорнини тарк қилганидай тарк этади.

Агар 12-кечада ҳам адо этса, Маҳшар куни бу инсон қуёшдай нур сочган юз билан келади.

Агар 13-куни ўқиса, барча офатлардан омонда бўлади.

14-куни ўқиса, фаришталар бу инсон таровеҳ намозларини ўқиганлигига гувоҳлик беришади ва Қиёмат куни Аллоҳ таоло уни мукофотлайди.

15-куни ҳам адо этса, уни фаришталар мақтайди, шу жумладан, Арш ва Курсининг соҳиблари ҳам.

Агар 16-кечада ўқиса, Аллоҳ таоло уни жаҳаннамдан озод қилади ва унга жаннатни инъом этади.

17-кеча ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло Ўзининг ҳузурида буюк даражот беради.

18-кечадаги адо қилингани учун Аллоҳ таоло: “Эй Аллоҳнинг қули! Мен сендан ва ота-онангдан мамнунман”, деб чорлайди.

Агар 19-кечада ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло унинг даражасини Фирдавс жаннатигача юксалтиради.

20-кеча ўқиса, Аллоҳ таоло унга шаҳидлар ва сиддиқларнинг мукофотини беради.

Агарда 21-кеча ҳам адо этса, Аллоҳ таоло жаннатда унга нурдан уй барпо этади.

22-кеча ўқиса, бу инсон ғам-қайғу ва изтироблардан бехатар бўлади.

Агар 23-кеча ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло унинг учун жаннатда шаҳар қуради.

24-кеча ўқиса, бу инсоннинг 24 дуоси қабул қилинади.

Агар 25-кечада ҳам адо қилса, Аллоҳ таоло уни қабр азобидан озод қилади.

26-кечада ўқиса, Аллоҳ таоло унинг даражасини 40 баробар оширади.

Агар 27-кечада ҳам ўқиса, Сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтади.

28-кеча ўқиса, Аллоҳ таоло унинг Жаннатдаги даражасини 1000 баробарга юксалтиради.

29-кеча ҳам адо этса, Аллоҳ таоло унга 1000 та ҳаж қилганлик даражасини беради.

Агар 30-кеча ҳам ўқиса, Аллоҳ таоло “Эй, бандам! Жаннат меваларидан е, Кавсар дарёсидан ич. Мен сенинг Яратувчингман, сен Менинг қулимсан”, – дейди».

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

https://t.me/abdurahmonumarov1 каналига обуна бўлинг !