2022-02-28 22:07:06
Эртага — 1 мартдан бошлаб, ёнида биометрик паспорт ёки ID-картаси мавжуд бўлганда, ҳайдовчидан
"права", "техпаспорт", ишончнома ва суғурта полисини ёнида олиб юриши талаб этилмайди.
МЖтКнинг 135-моддасига киритилган қўшимчага кўра, ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки ID-картаси мавжуд бўлганда, ҳайдовчининг:
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни (праваси);
транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжат (техпаспорт);
шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (ишончнома)ни;
суғурта полисини ўз ёнида олиб юриши талаб этилмайди.
Манба
@fayzboguz
43 views19:07