Get Mystery Box with random crypto!

Ӯзбекистонлик мутахассислар «Eurasian Book Fair — 2023»да ишти | AOKA - Rasmiy kanali

Ӯзбекистонлик мутахассислар «Eurasian Book Fair — 2023»да иштирок этмоқда

Жорий йил 19-23 апрель кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида VI Евроосиё халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Халқаро кўргазма-ярмаркада Қозоғистон, Россия, Туркия, Ўзбекистон ва Хитой давлатларидан 70 га яқин нашриёт, китоб савдо ташкилотлари, илмий-таълимий ва полиграфия компаниялари иштирок этмоқда.

Хусусан, ўзбекистонлик соҳа вакиллари кўргазмада 20 та нашриётнинг 150 номдаги нашри билан қатнашмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 22 апрель куни халқаро тадбир доирасида мамлакатимиз нашриётларида чоп этилган асарлар тақдимоти бўлиб ўтади.

Жумладан, Янги Ўзбекистон китоб альбоми ва Исокжон Нишоновнинг қозок мутафаккири ва шоири Абай Қўнонбоев ўғлига бағишланган учта китоб: "Миллат виждони" романи ҳамда "Самода чақнаган юлдуз" қиссаси (1-2 китоблар) китобхонлар мутолааси учун тақдим этилади.

Китоб кўргазма-ярмакаси доирасида «Eurasian Book Fair — 2023» "Йилнинг энг яхши китоби" танлови ҳам ўтказилиб, унда қуйидаги йўналишларда ғолиблар аниқланади:

● Энг яхши дарслик

● Энг яхши ўлкашунослик нашри

● Болалар ва ёшлар учун китоб

● Маданият ва санъат

● Фан ва инновация

● Гран-при

Шунингдек, бошқа қимматбаҳо совринли ўйинлар ва иллюстраторлар танлови ҳам ўтказилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт