Get Mystery Box with random crypto!

VII Миллий илмий-таълимий форум доирасида давра суҳбати ва маҳ | AOKA - Rasmiy kanali

VII Миллий илмий-таълимий форум доирасида давра суҳбати ва маҳорат дарслари ўтказилди

АОКА, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Фанлар Академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “E-LINE PRESS” МЧЖ ҳамкорлигида "Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва муаллифларнинг нашр этиш фаоллиги" VII Миллий илмий-таълимий форуми ўтказилгани хабар берилган эди.

Форумда иштирок этган қатор хориж мутахассислари, соҳа экспертлари, ривожланган давлатларнинг етакчи компаниялари вакиллари Миллий кутубхонада педагоглар, илмий ходимлар, ноширлар ҳамда кутубхоначилар ва кенг ўқувчилар доираси учун илмий-тадқиқот тажрибаларини ривожлантириш, нашриётлар фаоллигини ошириш, таълимда электрон ресурслардан фойдаланиш ва бошқа мавзулар юзасидан маҳорат дарслари ўтказишди.

Форум доирасидаги давра суҳбатлари, семинарлар, учрашувларда қатнашчилар етакчи жаҳон нашриётлари ва агрегаторларнинг электрон илмий таълим ресурсларидан фойдаланиш ва илмий мақолаларни нуфузли журналларда чоп этиш имкониятлари ҳақида маълумотга эга бўлишди ҳамда ўзларини қизиқтирган савол ва масалалар юзасидан жавоб олишди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт