Get Mystery Box with random crypto!

'Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва муаллифларнинг нашр этиш ф | AOKA - Rasmiy kanali

"Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва муаллифларнинг нашр этиш фаоллиги" VII Миллий илмий-таълимий форум бўлиб ўтди.

Бугун "Wyndham Tashkent" меҳмонхонасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган "Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва муаллифларнинг нашр этиш фаоллиги" VII Миллий илмий-таълимий форуми бўлиб ўтди.

Форумда Агентлик раҳбарияти ва мутасаддилари, юртимиздаги қатор нашриёт-матбаа, полиграфия соҳаси мутахассислари, ахборот-кутубхона ходимлари, олимлар, соҳа экспертлари билан бир қаторда IEEE, Clarivate Analytics (AҚШ), EBSCO Information Services (AҚШ), Springer Na-ture (GГермания), Antiplagiat (Россия), MIKRO Information Handling and Distribu-tion fze, Eazy Solutions (Туркия) ва бошқа дунёдаги етакчи компанияларининг вакиллари иштирок этди.

Ушбу компания вакилларини форум доирасида олий таълим муассасалари ректорлари, илмий марказлар директорлари билан жаҳон электрон илмий ресурсларидан фойдаланиш, Ўзбекистондаги илм-фан ривожининг жаҳон майдонида аҳамияти, ёш олимлар ва мутахассисларнинг нашр этиш фаоллигини ошириш каби долзарб масалалар бўйича расмий ва ижодий учрашувларни ўтказишади.

2016 йилдан буён ўтказилиб келинаётган ушбу форум ва унинг доирасидаги тадбирлар натижасида олий таълим муассасалари ва илмий марказларини дунё миқёсидаги илмий-таълимий маълумотлар билан таъминлаш 10 баробар, ўзбек олимларини нашр этиш фаоллиги эса халқаро даражада 5-6 баробарга ошди.

Бундай самарадорлик нафақат университетлар ва илмий марказларнинг рейтингига, балки мамлакатимизни жаҳон майдонидаги мавқеига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Шунингдек, Ўзбекистон фан ва технологиялари ривожланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт