Get Mystery Box with random crypto!

Китобсевар халқ учун мутолаа имкониятлари кенгайтирилади Бугу | AOKA - Rasmiy kanali

Китобсевар халқ учун мутолаа имкониятлари кенгайтирилади

Бугун Президент Ш.Мирзиёв раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг иш билан таъминланиш самарадорлигини янада ошириш, ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан яхшилаш, глобаллашув шароитида турли ғоявий таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида мафкуравий-маънавий, ватанпарварлик руҳидаги контентларни кўпайтириш, спорт, мусиқа, ҳунармандчилик ва касбий таълимни ривожлантириш, китобхонлик тарғиботини кенгайтириш масалалари юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар юкланди.

Жумладан, Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қўқон каби туристик мажмуаларда, шаҳар ва туманлардаги марказий парк ва хиёбонларда “Очиқ осмон остида кутубхона”лар ташкил этилиши қайд этилди.

Шу билан бирга, кутубхоначилик ва ёшларни китобхонликка жалб қилишни мақсад қилган ташаббускорлар учун ажойиб имконият яратилади. Яъни ўз ҳисобидан кутубхона барпо этаётган ташаббускорга мингтадан ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари тақдим этилади. Энг муҳими, улар давлат ҳисобидан компьютер билан жиҳозланиб, Миллий кутубхона базасига уланади.

Энг оммабоп ва харидоргир жаҳон бестселлерлари билан ҳам ёшларни таништириб бориш мақсадида жорий йил 1 майдан бошлаб ёшлар, талабалар, мактаб ўқувчилари ўртасида сўровлар ўтказилади. Сўровда энг кўп овоз берилган хориж адабиётлари ўзбек тилига таржима қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий қилинади. Хусусий нашриётларга бу борада кредитлар фоизини қоплаб бериш, гаров таъминоти бўйича енгилликлар берилади.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги китобхонлик тарғиботи бўйича ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этадиган кўплаб тадбирлари доирасида давлат раҳбари томонидан илгари сурилган юқоридаги ташаббусларни қўллаб-қувватлайди ҳамда ҳамкорликда амалий чораларни кўришга тайёрлигини билдиради.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт