Get Mystery Box with random crypto!

Эртага, 16 март соат 11:00 да Ўзбекистон Марказий сайлов комис | AOKA - Rasmiy kanali

Эртага, 16 март соат 11:00 да Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ҳамда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий масалалар, шу жумладан референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режасини тасдиқлаш, референдум округларини тузиш ва бошқа масалалар ўрин олган.

Мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, YouTube платформаси ҳамда “Ўзбекистон-24” ҳамда “УзРепорт” телеканаллари орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 1-уйда жойлашган “Маърифат маркази” (Симпозиумлар саройи) биноси


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт