Get Mystery Box with random crypto!

Медиа макон: дунё янгиликлари Snapchat OpenAI технологияси а | AOKA - Rasmiy kanali

Медиа макон: дунё янгиликлари

Snapchat OpenAI технологияси асосида ишлайдиган сунъий интеллектли чат-ботни ишга туширди;

ByteDance сунъий интеллект учун Genius Joy номли таълим иловасини ишлаб чиқмоқда;

Instagramда мемлар жойланган саҳифаларда томошабинларни жалб қилиш мақсадида шафқатсиз контентли видеороликлардан фойдаланилмоқда;

Канадада хафвсизлик нуқтаи назаридан ҳукумат қурилмаларида TikTok иловасидан фойдаланишни тақиқланмоқда;

Айрим экспертлар Microsoft ва OpenAI компанияларининг сунъий интеллект тизимларини ҳозирги ҳолатида ишлаб чиқариш бўйича ҳаракатларини танқид қилишмоқда;

Буюк Британия расмийлари Европа Иттифоқининг янги чекловларидан сўнг TikTokни тақиқлашга чақиришмоқда;

Meta ҳамжамият стандартлари ҳақидаги охирги ҳисоботида спам, сохта аккаунтлар ва бузишларга қарши курашиш ишларини баён этган;

Йирик тадқиқотлар таҳлилига кўра ижтимоий тармоқлар ўсмир қизлардаги тушкунлик ва хавотирнинг асосий сабаби ҳисобланади;

Midjourney одамларга даҳшатли қонли контентларни яратишларига йўл қўймаслик учун вақтинчалик чора сифатида инсон репродуктив тизими ҳақидаги кенг кўламли сўзларни тақиқлади.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт