Get Mystery Box with random crypto!

Конституцияга киритилаётган янги норма сўз ва ахборот эркинлиг | AOKA - Rasmiy kanali

Конституцияга киритилаётган янги норма сўз ва ахборот эркинлиги юксалишига, жамиятда очиқлик ва ошкоралик муҳити мустаҳкамланишига хизмат қилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўшма йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

● Лойиҳада мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик сиёсатини қатъий давом эттиришга қаратилган қоидалар мустаҳкамланаётгани алоҳида эътироф этилди. Хусусан, давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини кафолатлаши, шунингдек оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мустаҳкамланмоқда.

● Айни пайтда Ҳукумат зиммасига ижро ҳокимияти органларининг ишида очиқлик ва шаффофликни, қонунийлик ва самарадорликни таъминлаш, уларнинг фаолиятидаги коррупция кўринишларига қарши курашиш, давлат хизматларининг сифатини ва очиқлигини ошириш чораларини кўриш вазифаси белгиланаётгани қайд этилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт