Get Mystery Box with random crypto!

#Siyosiy_marifat_soati Давлат фуқаролик хизматчилари учун 'С | AOKA - Rasmiy kanali

#Siyosiy_marifat_soati

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола:



Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz