Get Mystery Box with random crypto!

#Оила_кунига_бағишланган #Челленж #Менинг_бахтли_оилам 'Олма | AGMK - OKMK | Расмий канал

#Оила_кунига_бағишланган
#Челленж
#Менинг_бахтли_оилам

"Олмалиқ КМК" АЖ Техник назорат хизмати кадрлар бўйича катта инспекори Ғайратова Дилдора Илхамовна.
У ўзининг ишга бўлган меҳри, фидойилиги, талабчанлиги билан кўплаб ютуқларга эришган.

У коллежни битириб, 2005 йил "Олмалиқ КМК" АЖ га ишга киради. У тарозибон, назоратчи касбларида ишлайди. Ҳамкасбларига қўлидан келганча ўз ёрдамини аямайди. Жонкуярлиги билан ажралиб туради.

Ушбу оила ҳозирда шириндан шакар тўрт нафар фарзандни тарбияламоқда.

Ханифа Базаркулова,
Хотин-қизлар ва гендер тенглик бўйича маслаҳат кенгаши раиси