Get Mystery Box with random crypto!

Шудгорлаш ишлари бошлаб юборилди Хабарингиз бор, айни кунлар | AGMK - OKMK | Расмий канал

Шудгорлаш ишлари бошлаб юборилди

Хабарингиз бор, айни кунларда мамлакатимизда бободеҳқонлар томонидан етиштирилган буғдой ҳосилини йиғиб олиш ишлари қизғин паллага кирган.

Жумладан, ОКМК Истеъмол моллари ишлаб чиқариш бошқармаси Қишлоқ хўжалиги бўлими меҳнат жамоаси томонидан ҳам ғалла ўрими ишлари фаолликда олиб борилмоқда. Буғдой ҳосилини йиғиб олгач, сомонини ҳам ўз вақтида преслаб, тасдиқланган нархларда сотиш режалаштирилган.

Айни пайтда ер майдони буғдой ва сомондан буткул тозалангач, кетма-кет ер майдонларини кузги ҳосил учун ҳамда ерларни бироз дам олдириш учун шудгорлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Пискент туманида етиштирилган 300 гектар буғдой майдонининг барчаси орқама кетин шудгорланади.

Шудгорлаш ишларига 2та "Класс Арион" русумли тракторлар сафарбар этилган. Ўз вақтида бажарилган агротехника тадбирлари албатта келгусида ҳосил унумдорлигини ошириши шубҳасиз.

А. Шодиев,
ИМИЧБ бошлиғининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари

Web-site|YouTube|Facebook|Telegram|Instagram|Twitter