Get Mystery Box with random crypto!

Туркия футбол федерацияси биносига қуролли ҳужум уюштирилди. | ANTITERROR

Туркия футбол федерацияси биносига қуролли ҳужум уюштирилди.

Номаълум жиноятчилар федерация биносини ўққа тутишди.
Штаб-квартираси Истамбул шаҳрида жойлашган Туркия футбол федерацияси номаълум шахслар томонидан ўққа тутилди. Ушбу ҳодиса федерация раҳбарияти йиғилиш ўтказаётган пайт содир бўлган.

Мажлис бўлаётган бинога бешта ўқ кирган. Ўқлардан бири Туркия федерацияси директорлар кенгаши аъзоси, собиқ ярим ҳимоячи Ҳамид Олтинтўпнинг бошининг ёнгинасидан ўтиб кетган. Ҳозирда катта масштабдаги суриштирув ишлари бошланган.

"Ўқ овозларини эшитишимиз билан дархол ерга ётдик. Ҳамкасбларим мени яраланди деб ўйлашди. Айбдорлар тезда қўлга олинади деб умид қиламан", -дейди Ҳамид Олтинтўп.
Манба : Fotomac

@ANTITERRORIZM