Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳайъат йиғилиши Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши к | AntimonUz

#Ҳайъат йиғилиши

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қўмита раиси ўринбосарлари, Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари, Қўмитанинг ҳудудий бошқарма раҳбарлари ва ўринбосарлари иштирок этди.

Йиғилишда Қўмита раиси Ш.Шарахметов сўзга чиқиб, жорий йил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган 145-ПФ, 101-ПФ-сонли Фармонда белгиланган вазифаларга ва янги таҳрирда қабул қилинган "Реклама тўғрисида"ги Қонун ҳақида тўхталиб ўтди. Фармонда ички истеъмол бозоридаги ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархлари сунъий ва асоссиз оширилишининг олдини олишга, доимий нарх барқарорлигини таъминлаш муҳим вазифалардан бири эканлиги хақида сўз борди.

Қўмитанинг марказий аппарати бошқарма бошлиқлари ва ҳудудий бошқарма бошлиқларининг ҳисоботлари тингланди. Ҳайъат йиғилиши якунида кун тартибидаги вазифалар юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар келишиб олинди.

Kanalga ulanish https://t.me/AntimonUz

website | facebook | telegram | youtube