Get Mystery Box with random crypto!

Президент Ёшлар кунига бағишланган байрам тадбирида нутқ сўзла | ️Raqobatni rivojlantirish va iste'molchilar huquqlarini himoya qilish qo'mitasi Andijon viloyati boshqarmasi

Президент Ёшлар кунига бағишланган байрам тадбирида нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистоннинг барча ёшларини байрам билан табриклади.

“Албатта, сизлар билан учрашиш, кўнглингиздаги эзгу орзу ва режаларингиз билан ўртоқлашиш, таклиф ва ташаббусларингиз ҳақида эшитиш менга доимо қувонч ва ғурур бағишлайди.

Сизларнинг шижоат ва интилишингизни кўриб, ёниб турган кўзларингизга боқиб, ўзимга битмас-туганмас куч оламан.

Ҳозиргина Президент ва ижод мактаблари ўқувчилари, Янги Ўзбекистон университети талабалари, ёш олим ва ижодкорлар, дастурчилар, спортчилар ва тадбиркорлар билан гаплашиб, бир нарсага қатъий амин бўлдим.

Бугунги ёшларимизнинг салоҳияти, дунёқараши, билдирган таклиф ва ташаббуслари, мустақил фикрлаши, келажак ва Ватан ҳақида, ўзининг жамиятдаги ўрни ва масъулияти ҳақидаги қарашлари барча ота-оналар, устоз-мураббийлар қаторида мени ҳам чексиз қувонтиради".