Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилнинг 25 июнидан 26 июнига ўтар кечаси Элликқалъа тума | ANTIKORRUPSIYA/расмий канал

Жорий йилнинг 25 июнидан 26 июнига ўтар кечаси Элликқалъа туманидаги автомобиль қатнови йўлларидан бирида ўз хизматини олиб бораётган ЙПХ ходимлари фуқаро С.Шни Кобальт русумли автомобилни бошқариб келаётган пайтда асосли равишда тўхтатишган ва у бошқариб келаётган автоуловни жарима майдончасига олиб борилишини айтишган. Фуқаро С.Шни бошқа автомашинага ўтказиб, унинг бошқарувидаги Кобальт русумли автоуловни ЙПХ ходимларидан бири ёлғиз ўзи жарима майдончасига хайдаб борган. Шу куни тунда Бўстон шахридаги автомашиналар вақтинчалик ушлаб туриладиган жарима майдончасига фуқаро С.Шнинг отаси Р.Ш. етиб борган ва унинг айтиши бўйича, ушланган Кобальт русумли автоуловни бардачогида бўлган 11.000.000 сўм пули йўқлигини аниқлаган. Хозиргача ушбу пулларни ким олганлиги анқлашни иложи бўлмаган.

Мурожаатчи Р.Шнинг эътирозига кўра ЙПХ ходимлари ушланган автоуловни ўзлари эмас аксинча жарима майдончаси ишчи ходимлари томонидан далолатнома тузилиб қабул қилингандан кейин жарима майдончасига олиб келиниши лозим бўлган, аммо бу тартибга риоя қилинмасдан ЙПХ ходими далолатнома тузилмаган автоуловни ёлғиз ўзи бошқариб қарийб 20 км узоқликда жойлашган Бўстон шахридаги автомашиналар вақтинчалик ушлаб туриладиган жарима майдончасига хайдаб борган.

Воқеа юзасидан туман прокуратураси ва департаментидан расмий изоҳ кутиб қоламиз.

t.me/antikorruz