Get Mystery Box with random crypto!

БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси иштирокчи давлатларининг | Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi

БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси иштирокчи давлатларининг навбатдаги йиллик конференцияси бўлиб ўтмоқда

БМТ ГЖБ томонидан ташкил этилган конференцияда 150дан зиёд мамлакатлар делегациялари, шу жумладан, бир қатор давлат раҳбарлари, коррупцияга қарши курашиш идоралари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда экспертлар иштирок этмоқда.

Ушбу муҳим тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси таркибида Олий Мажлис Сенати, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши вакиллари қатнашмоқда.

Аҳамиятлиси, конференция доирасида Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш жараёнларини рақамлаштириш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш жараёнларида жамоатчиликнинг ўрни масалаларида иштирокчи мамлакатлар учун махсус сессиялар ташкил этилади.

Батафсил

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz