Get Mystery Box with random crypto!

'Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ғолиблари аниқланди | Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi

"Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ғолиблари аниқланди

Бугун, 9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳамкорлигида ташкил этилган “Аксилкоррупция ҳафталиги” якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Унда "Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ғолиблари эълон қилиниб, муносиб тақдирланди.

Айтиш жоизки, иштирокчилар “Энг яхши ижтимоий видеоролик”, “Энг яхши мақола (блог,пост) муаллифи”, “Дастурий маҳсулот (веб-сайт, мобил илова) яратиш бўйича энг яхши концепция, ғоя”, “Энг яхши ижтимоий ролик сценарийси”, “Коррупциявий хавф-хатарларга оид энг яхши таҳлилий маълумотнома ва инновацион ғоялар” каби номинациялари бўйича ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Ушбу номинациялар бўйича танловга 200 нафардан ортиқ фуқаролардан аризалар келиб тушди. Уларни соҳа мутахассисларидан иборат махсус ҳакамлар ҳайъати баҳолади.

Танлов натижалари қуйидагича:

"Энг яхши ижтимоий видеоролик” номинацияси:

Иззат Мансуров 1-ўрин;
Икром Солиҳов 2- ўрин;
Шоҳжаҳон Исмоилов 3- ўрин;

Энг яхши мақола (блог,пост) муаллифи” номинацияси:

Фозил Жабборов 1-ўрин;
Юлдузхон Олимова 2-ўрин;
Аббос Салайдинов 3-ўрин

Энг яхши ижтимоий ролик сценарийси”номинацияси:

Нуржаҳон Хўжаева 1-ўрин;
Шамшод Тўраев 2-ўрин;
Мадинабону Иномжонова 3-ўрин;

Дастурий маҳсулот (веб-сайт, мобил илова) яратиш бўйича энг яхши концепция, ғоя” номинацияси:

Бекжон Жўрақулов 1-ўрин;
Жамшидбек Юлдашев 2-ўрин;
Азизбек Одилов 3-ўрин;

Коррупциявий хавф-хатарларга оид энг яхши таҳлилий маълумотнома ва инновацион ғоялар”

Фируз Махмудов

Маросим якунида танлов ғолибларига халқаро ташкилотлар томонидан тақдим этилган қимматбаҳо совғалар топширилди.

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz