Get Mystery Box with random crypto!

Ахлоқ бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди Ўзбекистон Республи | O‘zbekiston Milliy antidoping agentligi (UzNADA)

Ахлоқ бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги  ПҚ-5057-сонли қарори билан Агентлик таркибида терапевтик истесно комиссияси ва Одоб-ахлоқ ва апелляция бўйича комиссиялар тузилган. Комиссияларнинг асосий вазифаси, спортчилар дисквалификация қилинганда, тақиқланган дори воситалари қўлланилиши лозим бўлган вақтларда, антидопинг қоидабузарлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиши лозим бўлганда чақирилади. Комиссия таркиби мамлакатимизда фаолият олиб бораётган спорт соҳаси,  тиббиёт ва хуқуқшунос ходимларидан тузилади.

Бугун Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигида Ахлоқ бўйича комиссия аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда кун тартибидаги асосий масала антидопинг қоидабузарлигини содир этган спортчиларга тушунтириш ишларини олиб бориш ва чора кўришдан иборат.

Шунингдек, йиғилишда Ахлоқ бўйича комиссиянинг йиллик режаси ижроси ва олдига қўйган вазифалари юзасидан келишиб олинди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан Ахлоқ бўйича комиссия қарори қабул қилинди.