Get Mystery Box with random crypto!

#киноя Бир америкалик отахон балиқ овига бориб, олтин балиқ т | Taqvo.uz

#киноя

Бир америкалик отахон балиқ овига бориб, олтин балиқ тутиб олибди. Балиқ ҳам тилга кириб, отахоннинг истаган тилагини бажо келтиришга тайёрлигини айтибди. Шунда отахон:
— Мен Ўзбекистон жуда тинч давлат, деб эшитганман. У ерни жаннатмакон юрт деб, жуда кўплаб илиқ сўзлар билан мақташади. Халқи ҳам оқкўнгил экан — бир-бирига ёрдам бериб, умумхалқ хашар қилишар экан ва ҳоказо... Мени ва оила аъзоларимни Ўзбекистонга юбор. Мана шу ҳолатимда оила аъзоларим билан ўзбекка айланиб, Ўзбекистон фуқароси бўлиб қолишини истайман, — дебди.

Балиқ унинг тилагини бажо келтирар экан, отахон ҳам уни қўйиб юбориб, жуда мамнун ҳолатда уйига кайтибди. Уйга қайтса, ҳовлилар супурилган, уйлар йиғиштирилган, овқатлар дамланган, хотини чиройли кўйлак кийиб, бошида рўмоли билан эрини юзида табассум билан кутиб олиб: "Яхши келдингизми, дадажониси", — деган экан.

Америкалик отахон буларни кўргач, жуда хурсанд бўлиб кетди. Ҳозиргина дастурхон узра қўйилган иссиққина нонни қўлига олдию, хотинидан сўради:
— Ўғилларимиз кўринмайди... Чақирмайсанми?
Хотини ҳайрат ила:
— Дадаси, ўғилларимиз Россияга ишлагани кетишган, — дермиш.