Get Mystery Box with random crypto!

Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимида 3 нафар ходим докто | O'zR FA | FAN - JAMIYAT TARAQQIYOTINI OLG'A SILJITUVCHI KUCH, VOSITA BO'LMOG'I LOZIM!

Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимида 3 нафар ходим докторлик (DSc) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари Мақсет Қарлибаев “XVIII-XX аср бошларида қорақалпоқларда ислом: тарихий, ижтимоий, этник ва генеалогик контекстлар” мавзусида, Институтнинг Этнография бўлими мудираси Земфира Қурбанова “Қорақалпоқларнинг анъанавий кийим-кечаклари (XIX аср охири - XX аср)” мавзусида ҳамда Институтнинг Тарих бўлими катта илмий ходими Сабит Нуржанов “Қорақалпоғистон даврий матбуоти тарихи (1924-1953 йиллар)” мавзусида тарих фанлари доктори (DSc) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилдилар.