Get Mystery Box with random crypto!

Наврўз арафасида Ўзбекистонга нам ҳаво кириб келади Эртага кў | ANOR TV

Наврўз арафасида Ўзбекистонга нам ҳаво кириб келади

Эртага кўпчилик вилоятларда ҳаво қуруқ бўлади. Фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарёда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +15...+20°, жанубда +28° гача кўтарилади.

20-22 март кунлари республикага нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати 20 мартда +15...+20°, 21-22 мартда +10...+15° гача аста-секин пасаяди.

@ANORTV