Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 64 ёшга тўлди. Ав | Anonimbek.uz | KARANTIN

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 64 ёшга тўлди.

Аввал ҳам айтганман, Президентнинг қай даражада адолатли раҳбар эканлигига асосий баҳони халқ, яъни сайловчилар беради.

Шу сабабли Шавкат Мирзиёевга узоқ умр билан бирга, доимо халқнинг дуосини ва розилигини олиш насиб қилишини тилайман. Менимча, бундан ортиқ мукофот бўлмаса керак.

Ушбу тилакда яна бошқа жиҳат ҳам бор. Агар халқ рози бўлса, демак, давлат раҳбари ҳам тўғри йўлдан кетаётган бўлади. Агар давлат раҳбари тўғри йўлдан кетаётган бўлса, демак бу ўз-ўзидан мамлакат ривожланишини англатади. Ўзбекистон фуқароси сифатида Ватанимиз янада гуллаб-яшнашини хоҳлайман.

Қизиқ маълумот: туғилган кунда энг яхши совға нима бўлиши мумкин? Ҳаммага ҳар хил, кимгадир китоб, кимгадир бирор қимматбаҳо буюм, кимгадир ўзи орзу қилган яна нимадир. Лекин боболар учун туғилган кунга Аллоҳнинг энг яхши совғаси, бу албатта - набира. Ўтган йили 24 июлда, яъни туғилган кунида Шавкат Мирзиёев набирали бўлган эди ва унга Шавкатжон деб исм қўйишганди.