Get Mystery Box with random crypto!

Америкадаги ўқитувчи профессорлар ёки умуман дарс берувчиларни | Angla!

Америкадаги ўқитувчи профессорлар ёки умуман дарс берувчиларнинг Ӯзбекистондагилардан фарқи нимада биласизми?

Улар синфда бемалоллик, озодлик ва креатив мухит яратишади. Ман умрим мобайнида, Инглиз тили курсларида , Колледжда кегинчалик эса 2та Америка Универститетида ўқиган бўлсам, деярли хамма жойда бир хил. Ўқитувчининг мақсади битта, ўкувчи студентга маълумотни етказиш, уни бор салохиятини юзага чиқариш ва хоказо...

Улар гохилари синфга (домлани ўзи) пицца кутариб келиб бизларни мехмон қилар, эрталабги дарс ўтадиганлари (юқорида расмда) ўзи билан бизнинг командамиз (team) билан нонушта қилиш учун уйидан хаттоки каша хам кўтариб келиб ажойиб атмосфера ва муҳит яратишганига гувох бўлганман.

Хозирги кунда Тошкентда яшасамда, америкага кетишдан олдин Тошкент Давлат универститетларидан бирида тахсил олган бўлсам-да, Америкадаги ўқитувчи педагогларни шу жойларига беш кетмасдан иложи йўқ.

Завтрак олиб келиб бизга тарқатиши, еқи дарс пайтида пицца заказ қилиб юбориши, ёки умуман олганда шоколад еки ширинлик тарқатиши хеч нарсани хал қилмасада - ажойиб атмосфера яратиб биз билан хамнафас бўлиб лекция ўтарди уша домлалар... Гохилари дарсдан кегин бирга футбол ўйнаса, баъзилари кинога тушарди...

Студент ва дарс берувчи ўртасидаги бунақа кооперация дейдими билмадим, хамжихатлик бу ажойиб эди! Шунинг учун хам ўқигиз келиб, харакатдан тохтамай қолганингизни ўзингиз хам билмай қолардингиз...

ФОТО сал пасроқда...