Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан вафот этди | ANDIJON UZ | Расмий

Фарғонада бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан вафот этди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

Ушбу воқеа туманнинг "Обод" МФЙ ҳудудида жорий йилнинг 15 декабрь санасига ўтар кечаси содир бўлганлиги айтилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, оила вакиллари уй ичига ўрнатилган печка дудбуронига красканинг банкасини ёпиб қўйган ва оқибатда шундай кўнгилсиз ҳолат содир бўлган.

“Қадрли фуқаролар! Хавфсизлик қоидаларига амал қилинг. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг!”, — дейилади хабарда.

➥ Қуйидаги линкни босинг ва каналимизга қўшилинг
https://t.me/+PEm3c2fwWK9kMzQ6