Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат #Тарқатинг Билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқал | ANDIJONUZ | RASMIY

#Диққат #Тарқатинг
Билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда Рамазон ойи 2022 йил, 2 апрель кунидан бошланиши, ҳадисларда ким инсонларга Рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови ўша инсон учун ҳаром қилиниши ҳақидаги хабар тарқалмоқда.

Аслида, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтмаган гапларини тўқиш ёки тўқима ҳадисларни тарқатиш шариатимизда оғир гуноҳ саналади. Шундай экан, билмаганлар билиб олсин, билганлар бошқаларга ҳам етказиб, огоҳлантириб қўйсин. Бу ишни қилиб, тўқима ривоятларни тарқатиб юрганлар тавба қилишсин, оддий-асоссиз гапларни ҳадис деб тарқатишни тўхтатишсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


@ANDIJONUZ