Get Mystery Box with random crypto!

Қуёш панели ўрнатиш учун қанча субсидия берилади? 2023 йил 1 | Andijon Rasmiy | Андижон Янгиликлар

Қуёш панели ўрнатиш учун қанча субсидия берилади?

2023 йил 1 апрелдан республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича "Қуёшли хонадон" дастури амалга оширилади. Дастур доирасида аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 апрелдан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

• ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғини;

• қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғи.

https://t.me/andijonrm

Andijon Rasmiy Kanali