Get Mystery Box with random crypto!

#САЛОМАТЧИЛИК... Ўт қопи муаммоси... Овқат ҳазмидаги кўпл | Andijon_Radar_Reyd 💎

#САЛОМАТЧИЛИК...

Ўт қопи муаммоси...

Овқат ҳазмидаги кўплаб муаммолар айнан ўт қопидаги муаммо сабаб юзага келади.

Ўт суюқлигини вазифалари:
• ичаклар флораси учун муҳим антисептик ҳисобланади;
• пепсинни ва хлорид кислотани нейтраллайди;
• ичакларда оқсил, углевод ва ёғлар сўрилиши учун муҳим;
• ёғда эрувчи витаминларни (А, D, E, K) сўрилишига ёрдам беради.

Ўт қопидаги муаммони қуйидаги симптомлар борлигидан билиш мумкин:
1. Оғизда тахир таъм сезиш;
2. Ёғли овқатдан сўнг оғирлик ҳисси;
3. Доимий метеоризм (қоринни дам бўлиши)
4. Ўнг қовурға остида оғриқ.

Ўт қопи функцияси бузилиши сабаблари: меъёридан ортиқ шакар, ёғ ва рафинирланган углеводларни истеъмол қилиш, рационда клечатка етишмаслиги (мева, сабзавот, ёрмалар, резаворлар), кам суюқлик (сув) ичиш, камҳарактлилик.

Тавсиялар: рационда мева ва сабзавотларни кўпайтириш, қовурилган таомни димланган, буғланган, қайнатилганига алмаштириш, кўп сув ичиш, суткасига камида 10,000 қадам пиёда юриш.

@AndijonRadarReyd