Get Mystery Box with random crypto!

Дунё тарихида автомобилларнинг пайдо бўлишига туртки бўлган ил | Andijon_Radar_Reyd 💎

Дунё тарихида автомобилларнинг пайдо бўлишига туртки бўлган илк ихтиро...

Ғилдираклар ҳар қандай автомобиль ёки моторли транспорт воситасининг муҳим қисмидир. Милоддан аввалги 3500 йилларда Месопотамияда ғилдираклар ихтиро қилинганини биласизми ва ажабланарлиси шундаки, улар қандай ихтиро қилинганлигини ҳеч ким билмайди. Бироқ, шуниси маълумки дастлаб улар юк ёки йўловчи ташиш учун ишлатилмаган.

Ғилдираклар ихтиро қилинганидан кейин 300 йил ўтиб, кимдир улардан каттароқ мақсадларда фойдаланиш мумкинлигини англаган ва аравалар ясала бошлаган. Орадан 5 000 йил ўтиб эса автомобиллар ихтиро қилинган.

@AndijonRadarReyd