Get Mystery Box with random crypto!

#йўл_ҳаракати_қоидалари...(827) Вазирлар Маҳкамасининг 2018 | Andijon_Radar_Reyd 💎

#йўл_ҳаракати_қоидалари...(827)

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низом...

6-боб. Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби...(4-қисм)

(513)...

28. Рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган махсус мосламалардан фойдаланиш тақиқланади.

Бунда рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган тезликни ўлчаш воситалари асосида расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

Обуна бўлинг!