Get Mystery Box with random crypto!

#йўл_ҳаракати_қоидалари...(822) Вазирлар Маҳкамасининг 2018 | Andijon_Radar_Reyd 💎

#йўл_ҳаракати_қоидалари...(822)

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низом...

5-боб. Йўл ҳаракати қатнашчилари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда йўл-патруль хизмати ходимлари билан ўзаро муносабат...(4-қисм)

(509)...

23. МЖтК 138-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома пиёданинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида расмийлаштирилади. Агар унинг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, яқин орадаги ички ишлар органлари ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига олиб бориб, шахсига аниқлик киритилади.

Обуна бўлинг!