Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами му | Andijon viloyati Prokuraturasi

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов томонидан Андижон вилоят прокуратура органларида фаолият кўрсатиб ҳозирда нафақада бўлган фахрий ходимлар ҳамда прокуратура органларида хизмат қилиб вафот этган ходимларнинг оила аъзоларидан хабар олинди.

Ватан равнақи ва юрт тинчлиги йўлида самарали хизмат олиб бориб, ҳозирда қарилик гаштини суриб келаётган фахрий ходимлар ҳамда вафот этган ходимларнинг оила аъзолари кўрсатилаётган муносабатларни илиқ қабул қилиб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Шунингдек, вилоят пркуратурасида фахрий ходимлар иштирокида байрам дастурхони ёзилиб, " Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" ғояси асосида ўтказилаётган ушбу байрам тадбири кенг нишонланди.

https://t.me/andijonprokuraturasi