Get Mystery Box with random crypto!

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси асосида Бош прок | Andijon viloyati Prokuraturasi

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” ғояси асосида Бош прокуратурада мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Видеоконференция орқали ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Дониёр Қодиров, Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, прокуратура органлари фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, Давлатимиз раҳбари томонидан прокуратура органлари олдига қўйилаётган масъулиятли вазифалар моҳияти ҳақида тўхталиб, уларни рўёбга чиқариш учун бор имкониятларни ишга солиш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилишда прокуратура органларининг фидойи ходимлари фаолияти ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан юксак баҳоланаётганлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 августдаги Фармони билан прокуратура органлари ходимларининг бир гуруҳи Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди: 9 нафар ходим II даражали “Шон-шараф” ордени, “Содиқ хизматлари учун” ва “Шуҳрат” медаллари билан мукофотланди.

Тадбирда Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Дониёр Қодиров томонидан мукофотланганларга ушбу медаллар тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари, жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ходимлар ҳам Бош прокурор томонидан рағбатлантирилди.

Шу билан бирга, 2021 йил якуни бўйича ўтказилган касбий танловлар бўйича "Энг яхши прокурор" (Фарғона шаҳар прокурори Дилмурод Қобулов), "Энг яхши терговчи" (Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Улуғбек Умаров) ва "Энг яхши давлат айбловчиси" (Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани прокурорининг катта ёрдамчиси Зеба Кенжаева) номинациялари бўйича ғолиб деб топилган ходимлар тақдирланди.

@uzbprokuratura