Get Mystery Box with random crypto!

Андижон вилояти прокуратураси органлари томонидан вилоятда “Ин | Andijon viloyati Prokuraturasi

Андижон вилояти прокуратураси органлари томонидан вилоятда “Инвестиция”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган вазифалар ижросини, айниқса ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли бажарилиши ҳамда белгиланган муддатларда якунлаши бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Вилоят прокурорининг ўринбосари Санжарбек Исмоилов томонидан Давлат дастурлари ижроси Булоқбоши ва Қўрғонтепа туманларида ўрганилди.

Жумладан, Булоқбоши туманидаги 1-мактаб ва 10-сонли мактабгача таълим ташкилотлари, Қўрғонтепа туманидаги 46 ва 19-мактаб ва 18-сонли мактабгача таълим ташкилотлари, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган.

Булоқбоши туманидаги “Тинчлик” ва “Учтепа” МФЙ, Қўрғонтепа туманидаги “Ёрти боши” ва “Навнихол”МФЙларда олиб борилаётган қурилиш реконструкция ишлари ҳамда ичимлик суви тармоғини тортиш, кўчаларни асфальт-бетонлаш ишлари билан танишилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан буюртмачи, пудратчиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Вилоят прокуратураси томонидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

https://t.me/andijonprokuraturasi